Россия кубогининг 1/4 финали жавоб учрашувида "Ростов" "Краснодар"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, яримфиналга йўл олди.
Чорак финалнинг биринчи учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилган эди.
Ростовликнинг ғалаба голини 87-дақиқада болгариялик легионер Эвелин Попов урди. Аҳамиятлиси, бу голда ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг хизмати катта бўлди.