Бугун, 25 февраль куни Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP – Association of Tennis Professionals) янги рейтингни эълон қилди.
Рейтингда биринчи ўринни сербиялик теннисчи Новак Жокович эгаллади. У 10 955 очко тўплаб, рўйхатда етакчилик қиляпти. Ундан кейин 8320 очко тўплаган испаниялик ракетка устаси Рафаэль Надал ва 6475 очко тўплаган германиялик Александр Зверев жой олган.
Рейтингда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин 562 очко тўплаган ҳолда икки поғона юқорилаб рейтингнинг 100-ўрнидан жой олди.