Қирғизистонда Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган 42-халқаро турнир якунланди.
Мусобақада Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Белорусь, Таиланд, Мўғулистон ва Қирғизистондан 200 нафарга ёқин боксчилар иштирок этишди.
Мусобақа якунларига кўра, қизлар ўртасидаги баҳсларда Шаҳноза Юнусова (-69 кг) олтин медалга сазовор бўлди. Мавлуда Мавлонова эса (-75 кг) кумуш медаль соҳибасига айланди. Абдумалик Халаков (-57 кг), Акмалбек Қосимов (-81 кг) ва Абдулла Худоргановлар (+91 кг) юртимизга бронза медали билан қайтишди.