Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Дембеленинг «ПСЖ»даги келажаги ойдинлашди

Баҳо:
+ | -

Франциялик ҳужумчи Усмон Дембеленинг «Пари Сен-Жермен» клубида қолиш эҳтимоли жуда юқори. Бу ҳақда журналист Фабрис Хокинс хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, янги шартнома бўйича музокаралар хотиржам муҳитда кечмоқда. Барча келишувларга Жаҳон чемпионати якунланганидан кейин эришилиши кутиляпти. Хориждан бир нечта таклифлар бўлишига қарамай, Дембеле «ПСЖ»дан кетиш вариантини умуман кўриб чиқмаяпти.

Дембеле 2023 йилда «Барселона»дан кўчиб ўтганидан буён Париж клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жамоа таркибида у икки бор Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва «Олтин тўп» соҳибига айланди.

Якунланган клуб мавсумида 29 ёшли ҳужумчи барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 19:06, 15.06.2026.
Ўқилди: 455 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик