Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«Реал Мадрид» – «Барселона». Превью!

Баҳо:
+-1 | -

Бугун Испания кубоги ярим финалдан ўрин олган “Реал Мадрид” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини бўлиб ўтади. “Камп Ноу”да кечган илк учрашувда жамоалар муроса кўчасини танлашган эди. Бугун Мадридда ҳақиқий жанг бўлиши аниқ.

Мазкур йўин олдидан бир қатор қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. “Реал” сўнгги бор “Барселона” устидан 2017 йилнинг 16 август куни Испания Суперкубоги ўйинида ғалаба қозонган. Шундан буён жамоалар 4 марта рўбаро келишди. Ундан иккита ўйинда “Барса” ғалаба қозонди яна иккита ўйинда дуранг қайд этилди. Тўплар нисбати 8:1 “Барса” фойдасига.

2. Қизиқ факт! Сўнгги 24 та “эл-класико”дан буён камида 3та тўп киритиляпти.

3. “Қаймоқранглилар” Испания кубогида сўнгги 39 та ўйиннинг 35тасида мағлуб бўлмаяпти.

4. “Реал” ўз майдонида “Барселона”га сўнгги 8та ўйиннинг 7тасида 2тадан кўп гол ура олмаяпти.

"Реал" Мадрид – "Барселона"

Стадион: "Сантьяго Бернабеу" (Мадрид)

Ўйин бошланиш вақти: 01:00

Бош ҳакам: Хосе Мария Санчес Мартинес

Жамоаларнинг тахминий таркиблари билан танишинг:

"Реал": Навас – Карвахаль, Варан, Рамос, Регилон – Каземиро, Модрич, Кроос – Винисиус, Васкес, Бензема.

"Барселона": Тер Штеген – Роберто, Пике, Умтити, Альба – Бускетс, Ракитич, Коутиньо – Дембеле, Месси, Суарес.

Шунингдек, бу ўйинда каталонияликлар ҳужумчиси Луис Суареснинг майдонга тушиши сўроқ остида турипти. “Реал” таркибдаги ўзгариши бу Марсело ўрнига Регилоннинг майдонга тушиши. Катта эҳтимол билан ёш ҳимоячи бугунги ўйинни асосий таркибда бошлайди.

Мутахассисларнинг фикрича бу ўйинда “Барселона” мезбонларга қараганда фаворит саналмоқда. Аммо бу “эл-класико” унда ҳар нарса рўй бериши мумкин.

Бугунги ўйиндан жамоалар очиқ ўйин кўрсатишлари кутилмоқда. Сабаби оддий ютган финалга йўл олади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:56, 27.02.2019.
Ўқилди: 8220 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.