Айни пайтда Туркияда йиғинни давом эттираётган Олимпия терма жамоаси аъзолари бугун назорат ўйинида майдонга тушишди.
Футболчиларимиз "Истамбул Башакшеҳир" клубининг U-23 жамоасига қарши ўйин ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди. Терма жамоамиз таркибида Ислом Қобилов пенальтидан гол киритишга муваффақ бўлган.
Бунгача вакилларимиз Испаниядаги йиғинда иштирок этиб, у ерда Швейцариянинг "Делемон" (2:2) ва Грузиянинг "Локомотив" (3:2) жамоаларига қарши иккита назорат учрашуви ўтказишганди. Туркиядаги йиғин 3 март кунигача давом этиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўрмоқда. Саралаш баҳслари шу йилнинг 22-26 март кунлари Тошкентда ўтказилиб, терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоалари билан куч синашишади.
«Атлетико»да Альвареснинг кетиши мумкин бўлган ягона шарт маълум қилинди [4226]
Энцо Фернандес «Барселона» ва «Реал» ўртасида танлов қилди [4122]
Альварес «Барселона» билан келишувга эришди. [3758]
«Барселона» ярим ҳимоячи учун 140 миллион евро тўлашга тайёр [3127]
Суперлигада 19-тур давом эттирилди (Турнир жадвали) [2605]
Беҳруз Каримовнинг «Лугано»даги рақами маълум бўлди (Фото) [2431]
«Барселона» ёз охиригача беш футболчиси билан хайрлашиши мумкин [2238]
Терма жамоамиз Фарғонада ўйнайди [1959]













