Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

«Uzbek Tigers» WSB’да ўз иштирокини давом эттиради

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, "Uzbek Tigers" жамоаси Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг тўққизинчи мавсумида ҳам қатнашади.

Бугун боксчиларимизнинг мазкур турнирдаги иштироки юзасидан AIBA вакили Карим Бузиди билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов мусобақанинг янги мавсумидаги тизим, ташкилий масалалар юзасидан жаноб Карим Бузиди билан фикр алмашди.

Ўз навбатида AIBAдан ташриф буюрган масъул янги тизим ҳақида гапириб берди. Унга кўра, WSBнинг ушбу мавсуми 8 та вазн тоифасида ташкил этилади. Ҳар бир вазнда икки нафар боксчи Олимпия ўйинлари лицензиясига эга бўлади.

Шунингдек, у суҳбат давомида юртимиз боксчиларининг имкониятлари катта эканлиги, ўзбек бокси мактаби ҳақидаги илиқ фикрларини билдириб ўтди. Ўзбекистон ҳақиқий бокс мамлакати эканлигини айтиб, бу мамлакатимизда WSBнинг Ўзбекистон босқичини ташкил этиш имкониятини яратиб бериши ҳақида гапирди. Айни пайтда бундай мусобақа Куба ва Венесуэлада ташкил қилинади. Томонлар учрашув чоғида ушбу мусобақанинг Ўзбекистон босқичини ҳам ташкил этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

 

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 21:47, 27.02.2019.
Ўқилди: 5473 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик