Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Абдураҳмонов ва Болтаниёзова Болгариядаги турнирда олтин медаль учун гиламга чиқишади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабар берганимиздек, шу кунларда Болгариянинг Русе шаҳрида спорт курашлари бўйича “Дан Колов” номли халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам юқори пробали медаллар учун курашмоқда.

Айни пайтга келиб, мусобақанинг эркин кураш йўналиши бўйича 3 та вазнда финалчилар аниқланди. Қувонарлиси, уларнинг бирида ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмонов ҳам чемпионлик учун гиламга чиқади. 2 карра Осиё ўйинлари ғолиби ҳисобланмиш Абдураҳмоновнинг ҳал қилувчи баҳсдаги америкалик Жордан Барроуз бўлади.

Курашчилар шу пайтгача 2 бор тўқнаш келишган. Дастлабки қарама-қаршилик Рио Олимпидасига тўғри келиб, унда юртдошимиз 11:1 ҳисобида устун келганди. Орадан бир йил ўтиб Лас-Вегасдаги жаҳон чемпионатида Барроуз 6:5 ҳисобида ғалаба қозонган. Таъкидлаш жоиз, Барроуз ҳисобида Лондон Олимпиадаси ва жаҳон чемпионатларининг 4 та олтин медали мавжуд.

Шунингдек, -57 килограмм вазн тоифасида курашаётган Ғуломжон Абдуллаев бронза медали учун баҳсда ўз омадини синаб кўради. Қизларимиздан Бахтигул Болтаниёзова (-68 кг) ҳам финал йўлланмасини қўлга киритган бўлиб, унинг рақибаси АҚШ вакиласи Тамира Менса бўлади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:53, 02.03.2019.
Ўқилди: 1632 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.