Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

«Реал» «ўлик»ми? Вальверде жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания Ла лигасининг 26-тури доирасида бўлиб ўтган «Реал»га қарши бўлиб ўтган ўйин (1:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Икки йилдан бери чемпионатда рақиблардан катта фарқ билан олдинга ўтиб кетяпмиз. Вақти келиб буни қадрига етишади. Лекин олдимизда ҳали олис йўл турибди.

— «Реал» «ўлик»ми?
— Улар кўп ўйинларда ғалаба қозонишлари мумкин. Шунингдек, «Атлетико» ҳам бор. Агар бу жамоаларни ҳисобдан чиқариб юборсак, ютқазишни бошлашимиз мумкин.

90 дақиқа давом этган жангдан кейин, балки биз қандай натижага эришганимизни яхши англай олмаётган бўлишимиз мумкин. Аммо мухлисларимиз хурсанд.

Уч кун аввалги ўйинда ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилгандик, аммо ўшанда ўйинимиз у қадар юқори даражада бўлмагандик. Бугун эса яхшироқ ўйнадик.

Агар иккинчи голни уриб олганимизда, ўйин сўнгидаги босимни йўққа чиқарган бўлардик. Лекин биз рақибга имкон қолдирдик. Пике тўпни эгаллаб, дарвозамиз томон юра бошлаганида... Жуда хавотир олдик.

— Месси ҳақида нима дея оласиз?
— Унинг ҳолати яхши. У барча футболчилар каби қаттиқ ҳаракат қилдик. Месси — ўзга сайёралик. Ҳар сафар у тўп билан ҳаракатлана бошлаганида, қандайдир хавфли вазият юзага келади.

— Ракитич ҳақида фикрингиз қандай?
— Иван ўйин бошидан — охиригача, мавсум бошидан — охиригача барқарор ўйин намойиш қилади. У жуда қадрли футболчи.

— Мухлислар олдида рейтингингиз ошдими?
— Билмадим. Мен фақат жамоам яхши ўйнаши ва ғалаба қозониши ҳақида бош қотираман.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:15, 03.03.2019.
Ўқилди: 18208 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9825]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5676]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3977]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [3007]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2424]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1765]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1679]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1498]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик