“Барселона” ўзининг расмий сайтида Серхи Сампер билан шартномани бекор қилгани ҳақида эълон қилди.
Испаниялик футболчининг “кўк-анорранглилар” билан тузган шартномаси жорий мавсум сўнггида тугаши кўзда тутилган эди. Бироқ раҳбарият муддатидан олдин келушувни бекор қилди.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, Сампер “Барселона”нинг собиқ футболчилари Андрес Иньеста ва Давид Вилья билан жамоадош бўлиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, ушбу мавсум испаниялик футболчи битта ҳам ўйинда майдонга тушмади.