Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Ғалабага тенг дуранг ёхуд “Пахтакор” қайтмоқда!

Баҳо:
+ | -

Ҳозиргина якунланган учрашув кўпчилик мухлислар кўнглида умид учқунларини уйғотган бўлса, ажаб эмас. Сабаби Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Осиёнинг энг кучли клубларидан бири билан жанговар дуранг қайт этди ва “Озоди” стадионидан бир очко билан ортга қайтмоқда. Ушбу учрашувдаги биринчи голга тўхталмасликка қарор қилдик. Сабаби, шарҳловчимизнинг ушбу голга муносабатининг ўзи- ҳамма саволларингизга жавоб бўлди десак, адашмаган бўламиз.

Ҳамжиҳатлик

Арвеладзенинг юртимиздаги фаолиятини ҳеч ким менчалик кўп танқид остига олмаган бўлса керак. Шунга қарамасдан тан олиш керак бугун у ўз ишини ажойиб тарзда уддалади. Тўғриси бугун жамоамиз бош мураббийи танлаган тактика ва стратегия мени жуда ҳам хурсанд қилди. Айниқса футболчиларнинг  ҳамжиҳатликда курашларга киришаётгани, жамоадошларининг хатоларини ўз вақтида ёпиб кетишгани, бугунги қўлга киритилган очконинг асосий омилларидан бири бўлди. Бугун Абдуллаев ва Алижоновларнинг ўйинларини алоҳида қайд этган бўлар эди. Алижонов ўзининг ишончли ўйинларини бардавом кўрсата олса, тез орада терма жамоада ҳам дебют қилиши ҳеч гап эмас. Ҳимоячиларимиз ўз зўналарида “мандараж” ҳолатига бирор маротаба тушиб қолишмади ва ҳужумларни совуққонлик билан бошлаб беришди. Тўғри айрим вазиятларда хатолар ҳам бўлди аммо, бошида айтганимдек ҳамжиҳатлик эвазига бу хатолар ёпилиб кетди.

Кучли Босим ва Жисмоний ҳолат

Бугун рақибларимиз учрашувнинг илк дақиқаларидан босим уюштиришни бошлаб юборганларига қарамасдан, “Шерлар” ўйин сўнггигача босимга муносиб туриб бера олишди. Айрим вазиятларда ҳатто бизникилар рақибга босим уюштириб хато қилишга ҳам мажбур қила олишди. Кучли прессингга таяниб ҳаракат қилган “Пахтакор” сўнгги дақиқаларгача ўйинни назорат қила олди. Арвеладзенинг жисмоний ҳолат билан алоҳида шуғуллангани бугун яққол кўринди. Бир сўз билан айтганда клубимиз жисмоний ҳолатининг яхшилиги эвазига ушбу босимни қийинчилик билан бўлсада енга олди.

Яҳши легионеримиз бўлганидами…

Ушбу учрашувни ғалаба билан тугатишимиз мумкин эди аммо, бизга яхши савиядаги легионер ҳужумчи етишмади. Тўғри, Бикмаев ҳаракат қилди лекин,айрим нозик вазиятларни бизнинг маҳалий ҳужумчилар кўп ҳолларда ўтказиб юборишди. “Персаполис” клубининг легионери эса учрашувда ягона голга тортувчи вазият пайдо бўлиши билан уни голга айлантирди. Бундан сўнг “Шерлар” рақибга деярли ўткир ўйнашга имкон беришмади. Арвеладзе ҳужумда “Рокировка”ни амалга ошириб Бикмаев ўрнига Сергеевни майдонга тушурди бироқ бу деярли фойда бермади. Агар совуққонроқ ҳужумчимиз бўлганида биз бу учрашувда ғалаба ҳам қозонишга етарли вазиятлар яратган эдик.

Сергеев ўз вақтида юртимизда биринчи рақамли ҳужумчи эди аммо ҳозирда унинг руҳий ҳолати яхши эмас. Унинг кўзларида ўзига бўлган аввалгидек ишонч кўринмаяпти. Майли, биз унинг аввалги даражасига қайтиб олишига тилакдошмиз.

Хулоса

Агар “Пахтакор” худди шундай юқори босимда гуруҳ ўйинларида ҳаракат қила олса, унда “Шерлар”нинг рақибларига анча қийин бўлади. Арвеладзенинг жамоаси бугун жисмоний ҳолати борасида Эрон чемпионати пешқадаминикидан заррача ҳам қолишмади. Ҳозирча Арвеладзе бу мавсумда яхши старт олди. Умид қиламиз ушбу старт ажойиб финишга айлансин. Зеро “Пахтакор”нинг мухлислари катта ғалабаларни соғиниб қолишган

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:00, 05.03.2019.
Ўқилди: 6520 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.