Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал жавоб учрашувларининг бу ҳафтадаги ўйинлари бўлиб ўтди. УЕФА ҳафтанинг энг яхши футболчилари бўлиш учун номзодларни эълон қилди.
Бу сафар “Аякс” ҳужумчиси Тадич (“Реал”га қарши 1та гол, 2та пас), “Тоттенхэм” дарвозабони Уго Льорис (“Боруссия”га қарши қуруқ ўйин), “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Лукаку (ПСЖга қарши 2та гол) “Порту” ҳужумчиси Марега (“Рома”га қарши 1та гол, 1та пас) номзодлари овозга қўйилди.