Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Превью. «Навбаҳор» – «Қўқон-1912»

Баҳо:
+ | -

Бу йилги Суперлига баҳсларининг илк туридаёқ мухлислар “водий дербиси”га гувоҳ бўлишади. Унда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси Қўқоннинг “Қўқон-1912” клубига қарши майдонга тушади.

Мазкур ўйин ҳар икки жамоа майдонининг чими янгиланаётганлиги сабабли, Тошкент шаҳридаги ТТЙМИ спорт мажмуасида ўтказиладиган бўлди.

Ушбу клублар шу кунгача  жами 26 марта бир-бирларига рўбарў келишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида – 16та ғалаба. Қўқонликлар 6та ўйинда зафар қучишган бўлса, 4та учрашувда жамоалар дурангга имзо чекишган.   

Тўплар нисбатидаги устунлик  “лочинлар” томонида: 53-28. Наманганликлар ўзаро ўйинларда 52,  қўқонликлар эса эса 22 очкони қўлга киритишган.

Бўлажак баҳсда “Навбаҳор” майдонга мезбон сифатида тушади.

 

Шу сабабли, мазкур жамоаларнинг Намангандаги ўйинлари натижаларига  нигоҳ ташлашга  аҳд қилдик.  

Намангандаги учрашувларда қуйидаги ҳисоблар қайд этилган:

1992 йил

“Навбаҳор” – “Темирйўлчи” – 2:0

1993 йил

“Навбаҳор” – “Темирйўлчи” – 2:1

1994 йил

“Навбаҳор” – “Темирйўлчи” - 1:0

1995 йил

“Навбаҳор” – “Темирйўлчи” - 1:0

1996 йил

“Навбаҳор” – “Темирйўлчи” -  4:1

1998 йил

“Навбаҳор” – “Темирйўлчи” -  4:2

1999 йил

“Навбаҳор” – “Темирйўлчи” – 2:1

2000 йил

“Навбаҳор” – “Темирйўлчи” – 5:4

2002 йил

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 2:0

2003 йил

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 5:1

2015 йил

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 2:1

2016 йил

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 5:1

2017 йил

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 1:1.

2018 йил

“Навбаҳор” – “Қўқон - 1912” – 3:0

Изоҳ: Наманганда ўтказилган 14та учрашувнинг 13тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган, 1та ўйинда дуранг қайд этилган. 

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашуви 10 март куни Тошкент шаҳридаги ТТЙМИ спорт мажмуасида соат 15:00 да бошланади.

Манба: www.navbahor.uz
Киритилди: 23:11, 07.03.2019.
Ўқилди: 2293 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3513]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2420]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2375]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2302]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2294]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2233]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2025]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1941]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1872]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [1833]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик