Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

«Ice City» мажмуасида фигурали учиш бўйича фестиваль ташкил этилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Мазкур жараёнда “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони, қолаверса, Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизда қишки спорт турларини ривожлантириш тўғрисида Давлат дастури қабул қилинганлиги муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилаётир.

Юртимиз аҳолиси орасида қишки спорт турларини янада оммалаштириш мақсадида кеча пойтахтимиздаги “Ice City” спорт-кўнгилочар мажмуасида қишки спорт турларининг энг нафис йўналиши бўлмиш фигурали учиш бўйича фестиваль ташкил этилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,қишки спорт турлари ассоциацияси, спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамда “Ice City” спорт-кўнгилочар мажмуаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу фестивалда қарийб 60 нафар ўсмир ва қизлар ўз маҳоратини намойиш этди.

Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон чемпионлари, кўплаб халқаро турнирларнинг ғолиб ва совриндорлари иштирокидаги бадиий чиқишларни шу оқшом “Ice City” мажмуасига келган пойтахтимиз аҳолиси олқишлар билан қарши олди.

Бугун юртбошимиз томонидан мамлакатимизда спорт ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор берилмоқда. Эътиборлиси, бу жараёндан қишки спорт турлари ҳам четда қолмаяпти. Бизни қувонтирадиган жиҳат, илгари юртимизда қишки спорт турлари билан шуғулланиш учун имкониятлар чекланган эди. Ҳозир ҳукуматимиз, қолаверса тадбиркору ишбилармонларимиз томонидан ҳам бу соҳага жиддий эътибор берилмоқда. Хусусан, пойтахтимизда “Ice City” мажмуасининг барпо этилиши қишки спорт турлари ишқибозлари учун ажойиб имкониятларни тақдим этди, дейиш мумкин. Бугунги фестивални ўтказишдан кўзланган бош мақсад – халқимиз орасида қишки спорт турларининг нафис ва жозибадор тури бўлмиш фигурали учишни кенг тарғиб этишдан иборат. Агар бугунги фестивалдан кейин ҳеч бўлмаса 4-5 нафар ўғил-қизнинг қалбида фигурали учишга қизиқиш уйғонса, биз мақсадимизга эришган бўламиз, - деди биз билан суҳбатда спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Комилжон Холматов.

Фестивал якунида ҳар бир иштирокчи ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Аммо, муҳими бу эмас. Асосийси, фестиваль баҳонасида ёшларимиз орасида ушбу спорт турига қизиқиш уйғонса ва эртага улар спорт тўгараклари томон ошиқса, бу эртанги авлоднинг ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол бўлиб улғайишига хизмат қилади. Соғлом авлод эса – соғлом келажак кафолатидир.

Манба: minsport
Киритилди: 21:13, 08.03.2019.
Ўқилди: 1717 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.