Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Бутунжаҳон қишки универсиадаси. Тоғ чанғичиларимиз суперкомбинацияда иштирок этишди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ўзбекистонлик спортчилар Россиянинг Красноярск шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон қишки универсиада ўйинларида ўз иштирокларини давом эттиришмоқда.

Тоғ чанғичисининг суперкомбинация (супер-гигант ва слалом) йўналиши бўйича баҳсларда вакилларимиз Комилжон Тўхтаев, Дамир Бухарбаев ва Алдиёр Гаипов дунёнинг 30 га яқин давлатидан ташриф буюрган 65 нафар спортчи қатори ушбу мураккаб йўналишда ўз имкониятларини синаб кўришди.

Дастлаб супер-гигант баҳсларида хатоликка йўл қўйган вакилларимиз слаломда ўз кўрсаткичларини яхшилаб олишди.

Иккала синов якунига кўра Комилжон Тўхтаев 35-ўринни эгаллаган бўлса, Алдиёр Гаипов 41, ва Дамир Бухарбаев 42-натижани қайд этишди.

Таъкидлаш жоиз, бу турда энг яхши натижани швейцариялик Янник Шабло қайд этди, кейинги совринли ўринлар россиялик спортчиларга насиб этди.

Эртага тоғ чанғичиларимиз слалом-гигант йўналишида иштирок этишади.

Манба: minsport
Киритилди: 21:21, 08.03.2019.
Ўқилди: 1588 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.