Бугун, 9 март куни ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов профессионал боксдаги иккинчи жанги олдидан АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида вазн ўлчаш ва кўз уриштириш маросимида иштирок этди.
Аввал хабар берилганидек, Исроил Мадримов 10 март кунига ўтар кечаси венесуэлалик Фрэнк Рохасга қарши рингга чиқади.
Маълумот учун, Фрэнк шу пайтгача профессионал боксда 26 марта рингга кўтарилиб 24 бор зафар қучган. Ғалабаларининг 23 тасида рақибини нокаутга учратган ва 2 бор мағлуб бўлган.
Исроил Мадримов айни дамда “WBA” йўналиши бўйича жаҳон рейтингининг тўққизинчи поғонасида турибди.
Ўзбекистондаги Sport TV телеканали ушбу жангни Тошкент вақти билан соат 05:00дан бошлаб тўғридан-тўғри намойиш этади.