Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Тошкентдан Наманганга қайтаётган «Навбаҳор» мухлислари мудҳиш ЙТҲ қурбонига айланди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 10 мартдан 11 март кунига ўтар кечаси Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида “Нексия” ва “Дамас” автомашиналари иштирокида мудҳиш йўл-транспорти ҳодисаси содир бўлди.

Фожиали ЙТҲ натижасида 4 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Worldnews.uz ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Worldnews.uz ахборот агентлигига маълум қилинишича, уларнинг 2 нафари “Навбаҳор” футбол клуби мухлислари, яна икки нафари қарама-қарши томонга ҳаракатланиб кетаётган “Дамас” автомашинасидаги йўловчилар бўлган.

“Нексия”да бўлган “Навбаҳор” жамоасининг 5 нафар мухлиси Суперлиганинг 1-тур доирасида “Қўқон-1912”га қарши ўйинни Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида томоша қилиб, Наманганга қайтаётган эди.

Бироқ тақдир тақазоси билан улар “Қўқон-1912” билан бўлиб ўтган асабий ўйиндан кейин кутилмаганда шундай ҳолатга тушиб қолишди. Ҳодиса “Ангор” пост яқинида содир бўлди, машиналар ёниб кетган. “Нексия”даги яна 3 нафар мухлис айни вақтда комада.

Ўйин Тошкентда эмас, балки водийдаги стадионларнинг бирида ўтказилганида, мухлисларнинг тақдири мана шундай фожиали якунланмаган бўлар эди. Биз бугун 2 нафар ашаддий футболимиз мухлисини йўқотдик.

Агар бу ўйин Наманганда ўтказилганида ўша 2 киши оила даврасига тирик қайтармиди... ПФЛни айби бор сал бўлса ҳам бу вазиятда”, дейди ЙТҲда ҳалок бўлган мухлисларга яқин манба.

Аввалроқ ушбу ўйин “Навбаҳор” жамоасининг майдони тайёр эмаслиги сабаб Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказилиши керак эди.

Аммо “Навбаҳор” “Истиқлол” стадионини эмас ТТЙМИ стадионини танлади. Аксига олиб, бугунги кунда “Қўқон-1912” жамоасининг уй стадиони ҳам янги мавсумга тайёр эмас.

10 март куни бўлиб ўтган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобида якунига етди. Ўйинда мухлислар ва меҳмон клуб футболчилари ўртасида зиддиятли вазият ҳам кузатилди.

Яъни, “Навбаҳор” мухлислари “Қўқон-1912” футболчилари томонидан амалга оширилган “провокацион” ҳаракатларга қарши улар томонга ҳар хил буюмлар улоқтиришган. Улоқтирилган буюмлар орасида пластмас труба ҳам бор эди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўйинларни қабул қилишга тайёр бўлмаган жамоаларга стадион танлаш ҳуқуқини тақдим этган.

Изоҳ: Юқоридаги суратда ушбу ЙТҲда ҳалок бўлган "Навбаҳор"нинг икки мухлиси.

Манба: Worldnews.uz

Stadion.uz таҳририяти ҳалок бўлган ватандошларимизнинг яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради.

Киритилди: 08:57, 11.03.2019.
Ўқилди: 15482 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [7466]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2556]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1581]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1550]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1392]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1385]

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан» [1314]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1255]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1083]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1061]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик