Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Бунақаси тарихда бўлмаган! 14 ёшли оғир атлетикачи қиз мутлақ жаҳон чемпиони бўлди!

Баҳо:
+1 | -

Янги ҳафтанинг илк дақиқалари хушхабар билан бошланди. Лас-Вегасда давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Нигора Абделлаева -49 кг вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлди. Янаям қизиғини айтайликми? Бу қизимиз ҳали 14 ёшда!

Қаҳрамонимиз даст кўтариш машқида 75 кг, силтаб кўтариш машқида эса 90 кг, икки кураш бўйича 165 килограмм натижа қайд этди! Учала йўналишда ҳам ҳеч ким Нигорахонга тенг кела олмади!

Ҳали ўзбек оғир атлетикаси тарихида бунақаси бўлмаган. Ўтган йили пойтахтимиз мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги мусобақа ҳам шундай қувончли онларни тақдим қилганди.

Ўшанда Кумушхон Файзуллаева -63 кг вазн тоифасида иштирок этиб, даст кўтаришда бронза (94 кг), силтаб кўтариш (120 кг) ва икки кураш бўйича (214 кг) олтин медалларни қўлга киритган. Ўшанда Кумушхон оғир атлетикада қизларимиз орасида биринчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритган спортчига айланган эди.

Кейинги кун баҳсларида Долера Давронова даст кўтаришда бешинчи натижани қайд этганига қарамасдан силтаб кўтаришдаги ажойиб кўрсаткичи эвазига икки кураш бўйича ғалабани илиб кетган. Кеча Нигорахон бу борада мутлақ сўзини ҳам қўшдириб қўйди.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 17:00, 11.03.2019.
Ўқилди: 5949 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.