Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Бунёдкор» аёллар жамоасидан 7 нафар футболчилар ОТЖга чақирилди

Баҳо:
+ | -

Баҳром Норсафаров бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси кеча Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларига киришди.

Терма жамоамиз Токио-2020 олимпиадасининг иккинчи саралаш босқичига тайёргарлик олиб боришмоқда. Хабарингиз бор, шу йилнинг 1-9 апрель кунлари Тошкентда саралаш баҳсларининг 2-босқичи бўлиб ўтади.

Аҳамиятли томони терма жамоамиз мураббийлар штаби "Бунёдкор" аёллар жамоасидан 7 нафар ўйинчини ушбу йиғинга таклиф қилди.

Булар - Дилноза Бектемирова, Солиҳа Ҳусниддинова, Умида Зоирова, Зумрад Назарова, Саида Галимова, Феруза Турдибоева ва Людмила Карачик.

Кеча бошланган йиғин 31 мартга қадар давом этади. Терма жамоамиз Олимпиада саралашининг 2-босқичида "B" гуруҳида Вьетнам, Иордания ва Гонконг терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:42, 13.03.2019.
Ўқилди: 2639 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик