"ПСЖ" ҳужумчиси Неймар ЕЧЛ доирасида жамоасининг "Манчестер Юнайтед"га қарши жавоб ўйинини бошқарган ҳакамни танқид қилгани учун дисквалификация қилиниши мумкин.
"The Times"нинг ёзишича, УЕФА 27 ёшли футболчини 3 та ўйинга четлатишни истамоқда. Якуний қарор тез орада қабул қилинади.