Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо 3-4 Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Самбочиларимиз Москвада ўтказиладиган жаҳон кубогида қатнашади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Жорий йилнинг 22-23 март кунлари Россия пойтахтида самбо бўйича жаҳон кубоги учун беллашувлар бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Самбо спорти асосчиларидан бири А.А.Харлампиев хотирасига бағишлаб ўтказилаётган мусобақада Арманистон, Беларус, Венгрия, Венесуэла, Германия, Ирландия, Испания, Италия, Кипр, Куба, Камерун, Қозоғистон, Корея, Молдова, Марокаш, Нидерландия, Россия, Украина, Филиппин, Япония каби жами 21 давлатдан 250 спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

Эркаклар (52, 57, 62, 68, 74, 84, 90, 100 ва +100 кг) ва аёллар ўртасида (48, 52, 56, 56, 60, 64, 68, 72, 80 ва +80 кг), шунингдек жанговар самбо (52 гача, 57, 62, 68, 74, 84, 90, 100 ва +100 кг вазн тоифаларида) бўйича ўтадиган беллашувларда бир неча бор жаҳон ва Европа чемпионлигини қўлга киритган спорт усталари иштирок этишади.

Жаҳон кубогида Роман Шакиров мураббийлигида қуйидаги 9 нафар спортчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Эркаклар:

- 62 кг: Давлатжон Ҳамроев

- 68 кг: Тимур Худойқулов

- 74 кг: Аббос Жалолов

- 90 кг: Неъмат Ёқубов

Аёллар:

-52 кг: Зухрахон Маъмуржонова

-60 кг: Зарнигор Ўрмонова

Жанговар самбо:

- 74 кг: Истам Қудратов

– 82 кг: Бекзод Нурматов

+100 кг: Ҳакимжон Исмоилов

Маълумот учун, 1983 йилда “А” тоифа даражаси берилган мазкур мусобақа ғолибларига халқаро тоифада спорт устаси унвони берилади. 2009 йилдан бошлаб “Харлампиев мемориали” самбо бўйича жаҳон кубоги ва суперкубоги босқичлари орасида энг нуфузлиси, дея тан олинган. 2015 йилдан эса мазкур турнир ушбу спорт тури бўйича расмий ва ягона жаҳон кубоги ҳисобланади.

Манба: minsport
Киритилди: 17:21, 14.03.2019.
Ўқилди: 1959 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик