Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Ўзбек спортининг шонли лахзалари шу йигит билан боғлиқ

Баҳо:
+2 | -

Ўзбек спортини бутун дунё  тан оладиган вақт келгандек, гўё.  Айниқса, боксчиларимизнинг «Рио – 2016»  олимпиядасида кўрсатган ватанпарварликлари кўплаб хориж нашрларида ҳам анчагина шов-шув кўтарилишига сабаб бўлди. Тўгриси, ўзбек спорти тарихидаги энг ширин лаҳзалар ҳақида хотирласак, кўпчиликнинг Фазлиддин Ғойибназаровнинг Сатамаёр билан  финалдаги жанги кўз олдига келади…

Боксчимиз олимпияда  ғолиблиги учун аввалига ярим финалда ўзи учун энг ноқулай рақиб саналадиган россиялик Виталий Дюнайтсев билан рингга кўтарилгани кўпчиликнинг ёдида бўлса, ажаб эмас. Аввалига очколар борасида ортда қолаётган ҳамюртимиз 3-раундда бор кучини жангга ташлади ва ғалабани рақибининг қўлидан юлқиб олган эди.

Финал олдидан боксни томоша қилиш учун оиламиз билан телевизор атрофига йиғилганимиз шундоққина ёдимда…

Ўша баҳс давомида рақиб аждарҳо мисол тўхтовсиз ҳужумга ўтган эди. Фазлиддин эса арслондек ҳамма ҳамлага жавоб қайтариб туришга урунди. 1-раунд сўнгида барча ҳакамлар бир овоздан устунликни Озарбайжонлик боксчига беришади. Иккинчи раундда эса Фазлиддин бор кучини қўлқопларига йиғди ва ҳужумга ўта бошлади…

Энг ҳаяжонлиси, ғолиб аниқланаётган пайтда содир бўлди. Ҳакамлар кичик устунлик билан қизил бурчак ғолиб деб эълон қилганида Фазлиддин ўзини кўз-кўз қилгани йўқ, камера олдида томоша ҳам кўрсатмади, у шунчаки кўз ёшларини тия олмай қолди. Қарасам, ойнаи жаҳон атрофидаги ҳамма йиғламоқда. Фазлиддин рингга ўтириб олиб ёш болалардек кўз ёш тўкар, бу эса ушбу ғалаба ортида нақадар катта меҳнат ётганини билдирарди.

Ёдингизда бўлса Ҳасанбой Дўсматов чемпионлик шоҳсупасида турган пайтда кадрга Фазлиддининг кўзда ёш билаб турган ҳолати тушиб қолган эди. Ўша чоғда унинг қалбидан қандай ҳаёллар ўтган экан? Балки, у ҳам Ўзбекистон байроғини баландга кўтаришни чин юракдан истагандир? Балки, юртдошимизнинг жаҳон ареналарида байроғимизни энг баландда ҳилпирашига сабаб бўлганига ҳавас кўзлари билан боққандир? Ўша ғалабанинг эртаси куни автобус бекатида турар эканман икки кишининг суҳбатини эшитиб қолдим

-  Кеча боксни кўрдингизми?
-  Ҳа, кўз тегмасин, отасига раҳмат ҳаммасини.
-  Айниқса Фазлиддиннинг рақиби кучли эди, қойилман енгди
-  Нимасини айтасиз, ўзи ҳам йиғлади, қолганларниям йиғлатди...

Дарҳақиқат, Фазлиддиннинг ғалабасидан сўнг қалби фахрга тўлиб йиғлаган фақат мен эмас эканман. Қалбида заррача ватан туйғуси бор инсон борки, унга қўшилиб кўз ёш тўккан экан.
Эртага, юзу кўзидан, ҳар бир сўзидан самимийлик ёғилиб турган, чин ватанпарвар, ўзбек ўглони - ФАЗЛИДДИН ҒОЙИБНАЗАРОВНИНГ Стадион.уз учун берган катта  интервьюсини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фаолиятингизни АҚШда ўтказаётганингиз сабабли кўпинча уйдан узоқда бўлишингизга тоғри келади. Жангдан олдин, жангдан кейин тикланиш вақтида юрт соғинчи қийнайдими?

-  Америкадан зерикиб кетган одамлардан бири мен бўлсам керак (Кулади) Тўғриси юртимни, оиламни жуда соғинаман. Уйимдагиларни, айниқса фарзандларимни кўргим келади… Келажагим, яқинларимни ўйлайманда ўзимга-ўзим : «Кел, энди озгина чидай, бир нарсага эришиш учун бир нарсадан воз кечишим керакку» , - дейманда ўзимни овутаман. Тўй, туғилган кунларда уйга кетгим келади, лекин…Тартиб ва Интизомсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини билиб, ўзимни қўлга оламан. Ҳаётда баъзи нарсалар бўлади, улар учун айрим нарсаларни қурбон қилсанг арзийди. Менга қўйиб берса, ҳозироқ уйга кетар эдим (Кулади)…

Батафсил ўқишни истасангиз, эртага бизни кузатинг!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:47, 14.03.2019.
Ўқилди: 6621 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.