Бу сафар УЕФА Суперкубогида "Реал" ҳам, "Севилья" ҳам ўйнамайди.
2014 йилдан бери иккала жамоадан биттаси, албатта, УЕФА Суперкубогида ўйнаб келаётганди (2014 ва 2016 йилларда иккаласи ўзаро тўқнаш келган, иккаласида ҳам "Реал" ғолиб бўлган). Энди эса бу анъана бузилди.
Бундан олдин охирги марта 2013 йилда УЕФА Суперкубоги "Реал" ва "Севилья"сиз ўтган. Ўшанда "Бавария" ва "Челси" куч синашиб, немислар 3:2 ҳисобида зафар қучишган. 2019 йилги Суперкубок 14 август куни Истамбулда бўлиб ўтади.