Эртага 18 март куни “Динамо” Тожикистон чемпиони “Истиқлол” билан ўйнайди. Хўш, Тожикистон клуби қандай жамоа?
Душанбе клубини ўтган йил самарқандликларга бегона бўлмаган Муҳсин Муҳаммадиев бошқарган бўлса, бу йил "Динамо" собиқ мураббийи Ҳаким Фузайлов бошқармоқда. Ҳаким Қаюмович жамоаси ОФК Кубоги иштирокчиси саналади. Тошкентда йиғин ўтказаётган Душанбеликлар куни кеча Суперлига 2-туридаги рақибимиз “Сурхон”га қарши майдонга тушиб, 4:2 ҳисобида Термиз клубини мағлуб этишди.
Ўртоқлик ўйини.
«СУРХОН» - «ИСТИҚЛОЛ» - 2:4 (Тожикистон)
Голлар: Абдуазиз Юсупов, 8 (1:0). Михайло Сакич, 30 (1:1). Алишер Жалилов, 44 (1:2). Юрий Саломка, 63 (1:3). Михайло Сакич, 72 (1:4). Азамат Аланиёзов, 86 (2:4).
«Сурхон»: Сардор Қобулжонов, Абдукаххор Хожиакбаров (Аббосбек Махсталиев, 46), Нажмиддин Нормуродов, Рахматулло Бердимуродов (Илҳом Бойдедаев, 46), Абдуазиз Юсупов (Равшанбек Хурсанов, 61), Азамат Аланиёзов, Убайдулло Холиқулов, Мирзакамол Камолов, Дарко Станоевич (Владимир Бубанья, 46), Суҳроб Неъматов, Музаффар Абдуллаев (Юнусбек Абдувоҳидов, 68).
"Истиклол": Никола Стошич, Искандар Жалилов (Сорбон Ғиёсов, 75), Алексей Ларин (Бахтиёр Қаландаров, 57), Жалил Кимсанов (Зоир Жўрабоев, 46), Ахтам Назаров (Табрези Давлатмир, 46), Михайло Сакич (Шахром Самиев, 75), Алишер Жалилов (Шахром Сулаймонов, 55), Фатхулло Фатхуллоев (Муҳаммаджон Раҳимов, 46), Комрон Турсунов (Амирбек Жўрабоев, 46), Шериддин Бобоев (Эхсони Панчшанбе, 46), Руслан Корян (Юрий Саломка, 62).
Дарвоқе, мавсум олдидан “Динамо” йиғинида бўлган тожикистонлик Зоир Жўрабоев “Истиқлол” сафида майдонга тушган бўлса, Мирзакамол Камолов шу куни «Сурхон» сафида майдонга тушди.
Душанба куни Тошкентдаги Чиғатой стадионида ўтадиган ўйин Даврон Файзиев бошчилигидаги “Динамо” учун ҳам, Ҳаким Фузайлов қўл остидаги “Истиқлол” учун ҳам чемпионатнинг муҳим ўйинларидан олдин зарур тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Душанбе клуби кучли таркиб йиққан “Сурхон” дарвозасига 4 та гол урган экан, демак Тожикистон чемпиони ҳам кучли жамоа саналади.
Самарқанд ва Душанбе клублари ўртасидаги учрашув ўртоқлик мақомида бўлса-да, ушбу ўйин шиддатли ва қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.