Англия премьер-лигасининг 31-турида “Ливерпуль” ҳужумчиси Садьо Мане “Фулхэм” дарвозасига гол урди.
26 ёшли футболчи АПЛда 17-голини урди. Тўпурарлар пойгасини бошқариб бораётган “Манчестер Сити” ҳужумчиси Серхио Агуэро ҳисобида 18 та гол бор.
Қолаверса, сенегаллик футболчи барча турнирларда сўнгги 11 та ўйинда 11 та гол урди.