“Севилья” расман Мончини қайтганини эълон қилди.
Мончи “Рома”га кетиш олдидан, “Севилья”да спорт директори бўлиб ишлаган. У яна аввалги лавозимига қайтди ва душанба куни оммага таништирилади. У Испания клубида 1 апрелдан ишга киришади.
Унинг шартнома муддати ошкор қилинмади.