Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

А серия. Милан дербисида «Интер» ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 28-тури доирасида марказий ўйин бўлиб ўтди. Мухлислар "Сан-Сиро" стадионида бўлиб ўтган Милан дербисига гувоҳ бўлишди.

Бу баҳсда расмий меҳмон мақомига эга бўлган "Интер" тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Весино ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ушбу гол "нерадзурри" фойдасига ишлади. Танаффусга қадар улар рақиб дарвозасига яна камида 2та гол уришлари мумкин эди. Аммо яна ўша Весино қулай вазиятларни голга айлантира олмади.

Иккинчи бўлим бошида эса бурчакдан етказилган узатмани Стефан де Врей голга айлантириб, ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Буёғига жамоалар ҳисобда қувлашмачоқ ўйнашди. Дастлаб Бакайоко бош билан ҳисобдаги фарқни қисқартирди.

Баҳснинг 67-дақиқасида ҳакам "россонери" дарвозаси томон пенальти белгилади. Лаутаро Мартинес ундан самарали фойдаланди. Орадан 4 дақиқа ўтиб Мусаккьо ҳисобни 2:3 кўринишига келтириб қўйди.

Қолган дақиқаларда Гаттузо шогирдлари ҳеч бўлмаса дурангга эришиш учун олдинга ташланишди. Ўйин қўшиб берилган энг сўнгги — 6-дақиқада майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Аммо яқин масофадан йўлланган зарбани "Интер" ҳимоячиси маҳорат билан қайтариб қолди.

Шу тариқа, "Интер" ўз очколарини 53тага етказиб, "Милан"ни қувиб ўтганча, 3-ўринга чиқиб олди. "Россонери" эса 4-ўринда қолди. Уларнинг бахтига "Милан" таъқибчилари — ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб бораётган "Рома" ва "Аталанта" жамоалари очко йўқотишганди.

Италия А серияси, 28-тур
Милан – Интер 2:3 (0:1, 2:2)
Голлар: 0:1 – 3 Весино, 0:2 – 51 де Врей, 1:2 – 57 Бакайоко, 1:3 – 67, пенальти Мартинес, 2:3 – 71 Мусаккьо.
Милан – Доннарумма, Калабрия, Мусаккьо, Родригес (Кутроне, 58), Романьоли, Лукас Пакета (Кастильехо, 46), Кессиэ (Конти, 69), Чалханоглу, Бакайоко, Сусо, Пионтек.
Интер – Ханданович, Д`Амброзио, Шкриньяр, Асамоа, де Врей, Гальярдини, Весино (Раноккия, 90), Перишич, Брозович (Валеро, 73), Политано (Кандрева, 84), Мартинес.
Огоҳлантиришлар: Брозович (14), Родригес (32), Романьоли (66), Весино (79), Сусо (79), Конти (89), Гальярдини (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:28, 18.03.2019.
Ўқилди: 4750 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [10039]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5737]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [4060]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [3028]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2459]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1818]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1784]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1631]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1509]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1392]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик