Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа - Насаф
16/02 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри - Лечче
17/02 01:00 Жирона - Барселона

Санжарбек Раҳмонов енгилмас боксчига қарши рингга чиқади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Санжарбек Раҳмонов (11-1-1, 5 КО) апрел ойида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. 

Флойд Мейвезернинг Mayweather Promotions промоутерлик компанияси таркибида машғулотлар олиб бораётган Раҳмонов 5 апрель куни америкалик Кит Ҳантерга (9-0, 7 КО) қарши рингга чиқади. Жанг Санжар Раҳмонов учун қадрдон бўлиб қолган Лас-Вегасдаги Samʼs Town Hotel & Gambling Hall саройида бўлиб ўтади. Сўнгги бешта жангини Санжарбек айнан шу аренада ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, Раҳмонов сўнгги марта 7 декабрь куни Жонатан Стилга (9-2-1, 6 КО) қарши рингга чиқиб, рақибини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратганди.

Манба: gosport.uz
Киритилди: 20:55, 18.03.2019.
Ўқилди: 3576 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.