Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

"Аякс"нинг собиқ менежери: "Ювентус" допинг билан ЕЧЛни ютган"

Баҳо:
+1 | -

"Аякс" клубининг собиқ менедери Давид Энтд ЕЧЛ 1/4 финалида "Ювентус"га қарши биринчи ўйин олдидан туринликларни допинг қўлаганликда айблади.

Эндт сўзларига кўра, "Ювентус" 1996 йил Римда ўтган ЕЧЛ финалида "Аякс"ни допинг ёрдамида ютган.

"Ювентус" яққол фаворит, бунга шубҳа йўқ, аммо"Аякс"нинг қатъий футболини ҳисобга олсак, бажариб бўлмайдиган ишнинг ўзи йўқ.

Бундан ташқари қандайдир... ўчимиз бор. Ҳа, худди шундай, чунки қачонлардир Римда "Ювентус"га қарши ўйнаганмиз, кейин маълум бўлишича, улар бироз допинг қабул қилишган. Ҳақиқатни ҳеч ким билмайди...

Бу юрагимизни ҳамон ўртайди. "Ювентус"га ҳурматни тўла сақлаган ҳолда айтманки, сабаблардан бири шу", - дейди Эндт.

В 1998 "Рома"ни бошқарган Зденек Земан L’espresso журналига берган интервьюсида "Ювентус" ўйинчиларини тақиқланган дори воситаларини истеъмол қилганликда айблаган эди.

Кейин текширув ўтказилган, натижада "Юве" шифокори Риккардо Агрикола 22 ойлик қамоқ жазоси ва 2000 еаро жаримага тортилган. У 1994 йилдан 1998 йилгача "Юве" ўйинчиларини тетиклантирувчи дорилар билан таъминлаб келган. 2017 йилда "Ювентус" Агриколани клубга қайтарди.

Клуб ҳеч қандай қоида бузилишларга йўл қўймаганини таъкидлаган.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:52, 20.03.2019.
Ўқилди: 6469 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.