"Фольксваген-Арена"да ўтган Германия ва Сербия терма жамоалари ўртасида ўтган ўртоқлик учрашуви дуранг билан тугади.
Ҳисобни 12-дақиқада серблар очди. Ҳужумчи Лука Йович терма жамоа учун илк ўйинида тўпга биринчи тегишиданоқ гол урди.
Иккинчи бўлимда мезбонлар ҳисобни тенглаштирдилар. Леон Горецка 69-дақиқада аниқ зарба билан терма жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Ўртоқлик ўйини
Германия – Сербия 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 12 Йович, 1:1 – 69 Горетцка.
Германия – Нойер (тер Стеген, 46), Клостерманн (Керер, 90), Та, Зюле, Киммих, Брандт (Горетцка, 56), Гюндоган, Сане (Шульц, 90), Хавертц (Ройс, 46), Хальстенберг, Вернер.
Сербия – Дмитрович, Миленкович, Богосовац (Митрович, 80), Рукавина, Спайич, Максимович (Йовичич, 88), Гачинович (Радонич, 62), Лазович (Живкович, 79), Милинкович-Савич (Лукич, 62), Ляйич, Йович (Павков, 71).
Четлатиш: Павков (90).