Кеча Хитойнинг Наннинг шаҳрида "China Cup-2019" халқаро мусобақаси старт олди.
Дастлабки ярим финал баҳсида мусобақа мезбони Хитой терма жамоаси Тайландга қарши баҳс олиб бориб, 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Бугун мусобақанинг иккинчи ярим финалида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвайга қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:35да Наннинг шаҳридаги "Guanxi Sports Centre" стадионида бошланади.