Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Уругвай билан 1 йил ичида икки бор ўйнадик. Бу яхши натижа

Баҳо:
+ | -

Икки ўйинни солиштириш эса чамамда нотўғри натижа беради. Биринчисида, Уругвай мундиалга тайёргарлик доирасидаги сўнгги ўйинида майдонга тушди.

Бунда футболчилар Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбормаслик учун ҳам жароҳат олмасликка онгли равишда ҳаракат қилишади.

Бошқа томондан Ўзбекистон терма жамоаси Жакартадаги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётгани учун, Кападзе термани асосан ёшроқ футболчилардан шакллантиришга ҳаракат қилганди.

Хитойдаги ўйинда Купер жамоаси ҳам 0:3 ҳисобида енгилди. Бироқ бу умуман бошқа учрашув. Бунда Уругвай сафида бир қатор етакчилар ўйнай олмади, аммо улардан кам эмаслигини кўрсатмоқчи бўлган А серия йигитлари бор эди. Ўйинга бўлган муносабат ҳам, вақт ҳам, майдон ва макон ҳам умуман бошқа эди.

Савол: Купер 0:2 ёки 0:1 ҳисобида енгилганида хурсанд бўлармидик? Яъни, бу ҳисоблар биздаги ўсишни ёки олдинга қадамни кўрсатиб берармиди? Фикримча, солиштириш бундай бўлмаслиги керак. Агар Уругвай 5 та гол уриши шарт бўлганида, бизга ҳар икки ўйинда ҳам 5 та гол ура оларди. Чунки бу Уругвай мундиалдаги энг яхши натижасини қайд этган Россия термасига ҳам ўша мундиалнинг гуруҳ босқичида жавобсиз 3 та гол урган (Россия футболи ҳам, Ўзбекистон футболи ҳам бир гўр деган фикрга қўшилишим мумкин, аммо Россия термаси Ўзбекистондан кучсиз деган фикрга қўшила олмайман).

Мураббий таркиб танлашда адашди, дейишимиз мумкин. Аммо унда таркиб танлаш учун 1 дона вариат бор, бизда эса 10 дан зиёд. У футболчилар кечаси қандай ухлаган-у, кимнинг 

кайфияти қандай яхшироқ билади, бизда эса бундай имконият йўқ.

Уругвай каби рақибларга қарши ўйинларимизни солиштираверишдан маъни йўқ. Уларга қарши 1 марта ўйнаймизми ёки 10 марта — ўрганавериш керак. Расмий ўйинлардаги тўқнашувимизга қадар 10 марта 0:3 га ютказавермаймизми, менга деса. Иордания ёдингиздами, расмий ўйин ўтказганди Уругвай билан.

Қачондир бизга ҳам шундай ўйин насиб қилади. Унгача ўрганавериш керак. Чунки биз уругвайлик футболчилардан ўнлар чақирим ортдамиз. Аниқроқ чақиримни билиб олиш учун нечта гол ўтказаётганимизга кўп урғу бериш шарт эмас, демоқчиман.

Диёр Имомхжаев

Манба: Stadion
Киритилди: 10:48, 23.03.2019.
Ўқилди: 2911 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.