Эртага Фарғона шаҳрида спорт курашлари бўйича 2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари старт олади.
Мазкур турнирда Республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрадиган ёш курашчилар баҳс олиб боришади.
Регламентда белгиланганидек, баҳслар юнон-рум ва эркин кураш бўйича барча вазн тоифаларида олиб борилади. Натижалар билан МОҚнинг расмий сайтида танишиб борасиз.