Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Умид Аҳмаджонов Осиё енгил атлетика ассоциацияси президентини қабул қилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабарингиз бор, бугун пойтахтимизда енгил атлетика оиласига мансуб ярим марафон бўлиб ўтди. Биринчи бор ташкил қилинган бўлса-да, ушбу йирик спорт тадбирида 28 мамлакатдан ташриф буюрган атлетлар ўз омадини синаб кўрди.

Юртимиз енгил атлетикачилари Осиёда ўз ўрнига эга бўлган спортчилардир. Сўнгги Олимпиадада ҳам делегациямиз айнан енгил атлетика йўналишида энг кўп лицензия қўлга киритган. Юртимизда ушбу спорт турини янада ривожлантириш ва халқаро ташкилот билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш юзасидан Ўзбекистон МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов бугун Осиё енгил атлетика ассоциацияси (ОЕАА) президенти Дахлан Ал-Ҳамадни қабул қилди. Суҳбатда мартабали меҳмонга ОЕАА вице-президенти Алексей Кондрат ҳамроҳлик қилди.

 

Музокара давомида Умид Аҳмаджонов Ўзбекистонда енгил атлетика спортини янада ривожлантириш борасида изчил ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Охирги пайтлар енгил атлетикамиз ҳам ислоҳотларга муҳтож бўлиб қолган эди. Айнан шу нуқтаи назардан бир неча ой муқаддам Ўзбекистон енгил атлетикаси федерацияси раҳбарлигига Андрей Абдувалиевни олиб келдик. Ўйлайманки, унинг бой тажрибаси юртимизда ушбу спорт турини янги босқичга олиб чиқишга ёрдам беради. Бизнинг мақсадимиз Токио Олимпиадасида спорт қироличаси ҳисобланмиш ушбу йўналишда максимал даражада лицензия олиш ва мусобақада рекорд ўрнатиш”, – дейди Умид Аҳмаджонов.

Ўз навбатида Осиё енгил атлетика ассоциацияси президенти Дахлан Ал-Ҳамад жаноблари ҳам юртимизда олиб борилаётган барча соҳадаги ислоҳатларга ижобий фикр билдириб ўтди.

Аввало, Ўзбекистонни ислом ва спорт мамлакати деб биламан. Шу боис ҳам юртингизга ташриф мен учун фахр. Бугун Тошкентда бўлиб ўтган марафонни кузатиб, ундаги илиқликни, иштирокчилардаги спортга бўлган меҳрни кўриб қувондим. Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Осиёда ўз ўрни ва мавқейига эга. Айниқса, Андрей Абдувалиевни яхши биламан. Унинг тажрибаси ҳақиқатда ҳам улкан. Умид қиламанки, ўзбекистонлик енгил атлетикачилар бу йил бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ва Токио Олимпиадасида муносиб иштирок эта олади”, – деди Дахлан Ал-Ҳамад.

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов мартабали меҳмонга Ўзбекистон енгил атлетиканинг турли мусобақалари, семинарлари ва Конгрессларини юқори савияда ўтказишга тайёр эканлигини таъкидлаб, жорий йилнинг сентябрь ойида ўтадиган дунё биринчилигидан сўнг Самарқанд ва Бухорода халқаро семинарга мезбонлик қилиш таклифини илгари сурди.

Суҳбат якунида меҳмонларга Ўзбекистон МОҚнинг эсдалик совғалари топширилди ва мартабали меҳмон фахрий меҳмонлар китобига ўз дил-изҳорларини ёзиб қолдирди.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 17:49, 24.03.2019.
Ўқилди: 2380 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.