Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ўлим, умидсизлик, касаллик, қўрқув – Ван Дейк ҳаётидаги энг ёмон воқеа ҳақида сўзлаб берди

Баҳо:
+ | -

“Ливерпуль” ва Голландия терма жамоаси ҳимоячиси Виргил ван Дейк 7 йил олдин соғлида бўлган муаммолар ҳақида айтиб берди.

Голландиялик футболчи аппендицит, перитонит вабуйрак инфекция касалликларига чалинган.

“Мен ўлимни кўзига тик боқганман, бу ҳаётимдаги энг қўрқинчли тажриба бўлган. Ҳаётимда биринчи бор футбол мен учун ҳеч нарса англатмай қўйганди ўшанда. Биз онам билан Худога ёлворганмиз, тўғрисини айтсам ҳар қандай сценарийни муҳокама қилганмиз.

Ўша вақтда баъзи бир хужжатларга ҳам қўл қўйишимга тўғри келган. Агар вафот этганимда, бойлигимни ярми онамга ўтарди.

Бу саволни ҳеч ким кўтаришни истамаган эди, лекин бу масалани ҳал қилмаса бўлмасди. Чунки, ўлишимга онамдан бошқа ҳамма ишонганди.

Тўшакда қандай ётганимни эслайман. Мен фақатгина телефон ва танамдаги симларни кўрганман.

Менинг танам синганди. Ҳеч нарсага қодир эмасдим. Ҳаёлимга фақат ёмон фикрлар келарди”, - дейди Ван Дейк.

Манба: Stadion
Киритилди: 19:11, 24.03.2019.
Ўқилди: 4306 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.