Биринчидан, рақиблар қизиқ эди. Хитой билан кўп ҳам ўйнайвермаймиз. Уругвай билан эса имкон топилиб қолса, ўйнайвериш керак, нимадир оламиз. Таиланд ҳам биз учун яхши рақиб бўла оларди.
Иккинчидан, масофа узоқ эмас. Ташкилий ишларнинг ҳаммаси мезбонлар гарданида. Осиё кубогигача Ўзбекистон кўпроқ Тошкентда ўйнашга ҳаракат қилди. Сафар эса фақат Австралиядан иборат бўлиб, ўртоқлик ўйинларида мезбон жамоа билан ўйнамагандик.
ЎФА халқаро бўлими кейинги ФИФА куни учун рақиблар билан келишиш устида иш олиб боряпти. Кейинги ФИФА кунлари 3—11 июнь оралиғида бўлади.