Кириш Регистрация

Каратэ президенти Нурхон Нафасов Бош прокуратурадан ёрдам сўради

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон каратэ федерациясининг собиқ раҳбари Нурхон Нафасов мамлакат Бош прокурори Отабек Муродовдан ёрдам сўради.

Айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси томонидан Тошкентда ташкил этилган оммавий қабул жараёнида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовнинг шахсий қабули ташкил этилган.

Бош прокурор қабулига кирган Нурхон Нафасов каратэ спортини ривожлантириш учун қилган хизматлари ҳақида тўхталиб ўтиши баробарида ўзига нисбатан қасддан айб уюштирилгани, жойи керак бўлгани учун уни қатор муаммоларга дучор қилишганини маълум қилиб, ноҳақ айбловлардан қутилишда ёрдам сўради.

Ўз навбатида, ҳуқуқий идоралар хулосаси бўлмай туриб унинг шаънини ерга уриш мақсадида тарқатилган айбловларга нисбатан Бош прокуратура ўз вақтида муносабат билдиргани учун миннатдорчилик билдирди.

Ушбу масалани Бош прокурор ўз назоратига олиб, ишга алоқадор барча ҳолатларни текшириб, ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати: “Нурхон Нафасовнинг кирдикорлари фош бўлди” сарлавҳаси остида хабар эълон қилган бўлиб, Бош прокуратура матбуот хизмати буни рад этганди.

Маълумот ўрнида, Нурхон Нафасов 2018 йилнинг 16 май куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида ўтказилган Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясининг навбатдан ташқари сайлов Конференциясида иштирокчилар томонидан бир овоздан қўллаб қувватланиб, 12 йиллик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси президенти этиб сайланган эди.

Манба: Worldnews.uz
Киритилди: 23:17, 25.03.2019.
Ўқилди: 5653 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик