Кириш Регистрация

AFC U23. Ўзбекистон қуръада 1-саватчада бўлади

Баҳо:
+1 | -

Шу йилнинг 22-26 март кунлари Осиё мамлакатлари бўйлаб 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати йўлланмалари учун саралаш баҳслари бўлиб ўтди. Келаси йили Таиландда ўтадиган қитъа чемпионатида иштирок этадиган 16та жамоанинг номи аниқ бўлди.

Осиё чемпионатининг финал босқичи 2020 йилнинг 8-26 январь кунлари оралиғида бўлиб ўтади. Унга Таиланднинг Бангкок шаҳридаги "Ражамангала" (49722 мухлис) ва "Миллий" (19793) ҳамда Патум Тани шаҳридаги "Таммасат" (25000) ва "Лео" (10114) стадионлари мезбонлик қилади.

Ушбу мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади ва жамоалар 4тадан 4та гуруҳга тақсимланишади. Қуръадан аввал жамоалар 4та саватчага ажратилади. Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиёнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Шу боис, жамоамиз 1-саватчадан ўрин олади. Таиланд терма жамоаси мусобақа мезбони сифатида 1-саватча орқали "А" гуруҳидан ўрин олади. Шунингдек, аввалги 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги ОЧда финалга чиққан Вьетнам ва ярим финалгача етиб келган Қатар ҳам 1-саватчадан ўрин олишди. Демак, Ўзбекистон бу жамоалар билан бир гуруҳдан ўрин олмайди.

Саватчалар таркиби эса қуйидагича:

1-саватча: Таиланд, Ўзбекистон, Вьетнам, Қатар.
2-саватча: Жанубий Корея, Ироқ, Япония, КХДР.
3-саватча: Хитой, Австралия, Иордания, Саудия Арабистони.
4-саватча: Сурия, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн.

Чорак финалда "А" ва "В" ҳамда "С" ва "D" гуруҳларида 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар ўзаро тўқнаш келишади. Ушбу мусобақада дастлабки 3та ўринни эгаллаган терма жамоалар Токио-2020 йўлланмасига эга бўлишади. Агар Япония гуруҳ босқичи ва чорак финалдан муваффақ ўтса, у ҳолда ярим финалга чиққан барча жамоалар олимпиадага йўл олишади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:02, 27.03.2019.
Ўқилди: 8650 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7085]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3443]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3225]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3016]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2162]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2049]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1988]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1962]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1933]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик