Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос Евро-2020 саралаш босқичида Малтага қарши асосий таркибда майдонга тушди.
Рамос “қизил фурия” сафида 121-ғалабани қўлга киритди. Шу тариқа у, Икер Касильяснинг рекордини янгилади.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, энг кўп ўйин ўтказиш бўйича Касиляс етакчи (167), Рамосда эса 162 ўйин.