"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг қайлиғи Жоржина Родригес янги фарзанд кутишмоқда, дея хабар беради Correio da Manhã.
Жоржина Евро-2020 саралашида Португалиянинг Сербияга қарши ўйинида (1:1) Роналдуни қўллаб-қувватлади. Бу учрашувда футболчи енгил жароҳат олган. Журналистлар Жоржинанинг қаппайиб бораёиган қорнини назардан қочирмадилар.
Родригес 2017 йилда Роналдуга Алана исмли қиз туғиб берган. Бундан ташқари, футболчининг суррогат онадан туғилган учта: кичик Криштиану исмли ўғли ҳамда Матео ва Ева исмли эгизаклари бор.