“Атлетико” ва Черногория терма жамоаси ҳимоячиси Стефан Савич Англиянинг бир нечта футболчиларини мағрурликда айблади.
“Хендерсон жиддий тўқнашувдан сўнг, “сарказм” қилиб, футболчимизга ўйиндан сўнг футболкасини совға қилишни айтди.
Унинг ҳатти-ҳаракати четдан жуда ҳунук кўринди. Биз ўзимиз билан фахрланамиз. Мен баъзи бир “бурни баланд” англиялик футболчилар билан жамоадош бўлганимдан кўра, бешта гол ўтказиб юборадиган жамоада ўйнаганим яхши”, - дейди Савич.