"ПСЖ" аъзоси Адриан Рабьо "Реал"га ўтиши мумкин.
"AS" нашрига кўра, 23 ёшли футболчининг хизматларига Зидан қизиқиб қолган. Бу трансфер клуб президенти Флорентино Пересга ҳам маъқул.
Рабьо айни дамда ижара асосида "Челси"да ўйнаётган Матео Ковачичнинг ўрнини босиши кутилмоқда.
Рабьонинг амалдаги шартномаси мавсум охирида тугайди. Демак, у "Реал"га текинга ўтиши мумкин.