Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Белгиялик таниқли спорт шарҳловчиси ва ФИФА агенти МОҚда меҳмон бўлди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси юртимизда оммавий спорт ва олимпия ҳаракатини ривожлантириш учун кенг кўламдаги ишларни амалга оширмоқда.

Ушбу соҳада ислоҳатларни янада чуқурлаштириш учун нафақат халқаро ташкилот раҳбарлари, балки хорижлик спорт мутахассислари билан ҳам алоқаларни ўрнатиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Бугун мана шу йўналиш доирасида Европада ўз ўрнига эга бўлган бельгиялик таниқли спорт шарҳловчиси ва ФИФА агенти Пьер Мигиша Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Меҳмонни Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов кутиб олди.

Хорижлик мутахассис спортимизда олиб борилаётган ислоҳатларни юқори баҳолаб, ўзининг илиқ фикрларини билдириб ўтди.

Бир Олимпиадада 13 та медаль олиш ҳар қандай давлатга ҳам эмас. Сўнгги Олимпиадада сизлар эришган бундай натижа Ўзбекистонда спортнинг юксак ривожланаётганидан далолат беради. Футбол терма жамоангиз ҳам ўз ўрнига эга. Ўйлайманки, ЖЧга чиқишда бироз халқаро тажриба етишмаяпти. Умуман келишимдан мақсад ҳам шу – Ўзбекистонда йирик спорт тадбирларини ўтказишда, футбол бўйича терма жамоангизнинг катта жамоалар билан ўртоқлик учрашувларини ташкил қилишда ёрдам бериш. Қолаверса, жаҳон спорти юлдузлари билан учрашувлар ташкил қилиш, турли спорт бўйича мураббийлар учун семинарлар ва ўқув-дастурларини уюштиришдаги тажрибамни ҳам улашмоқчиман”, – деди Пьер Мигиша.

Шу ўринда МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов ҳам меҳмоннинг яхши ниятда ўз хизматларини таклиф этаётгани учун миннатдорчилик билдириб ўтди.

Аввало, юртимиз спортига бўлган қизиқишингиздан хурсандмиз. Дарҳақиқат, футбол ҳақида тўхталадиган бўлсак, икки кун муқаддам бизнинг ОТЖ Токио Олимпадасига йўлланма берувчи Осиё чемпионатининг финал босқичига чиқди. Футболни янада ривожлантириш учун кўплаб миллий федерациялар билан ҳамкорлик олиб бормоқдамиз. Бу борада Испания қироллик футбол федерацияси, Қатар футбол ассоциациялари билан меморандум имзоланган. Кўҳна қитъанинг бошқа мамлакатлари билан алоқаларни яхшилаш ва бундай келишувларга тезроқ эришиш учун сизнинг ёрдамингиз ас қотади, албатта”, – деди Жасур Матчанов.

Суҳбат якунига етгач меҳмон МОҚ музейига ташриф буюриб, юртимиз спорти тарихи билан яқиндан танишди. Келажакда юртимизда кўплаб халқаро мусобақаларни ташкил қилиш борасида икки томон ўртасида дастлабки таклифлар муҳокама қилинди.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 20:02, 28.03.2019.
Ўқилди: 1418 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.