Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Боксчиларимиз Боку турнирини мағлубиятсиз давом эттиришмоқда

Баҳо:
+ | -

Озарбайжон пойтахтида бокс бўйича “Буюк ипак йўли” номли халқаро мусобақа давом этмоқда. Турнирнинг иккинчи кун доирасида 3 нафар боксчимиз рингга кўтарилиб, уларнинг барчаси ғалаба қозонишди.

Ушбу кун доирасида янги вазн тоифасида иштирок этаётган Осиё ўйинлари ғолиби Иқболжон Холдоров (-69 кг), Шукуржон Раҳимов (-60 кг) ва Оқмурод Ғафоров (-75 кг) дастлабки рақибларини ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этишди.

Шу тариқа, боксчиларимиз мусобақадаги мағлубиятсиз серияни давом эттиришмоқда. Бугун чорак финал баҳсларига старт берилиб, вакилларимиздан Жасурбек Латипов, Нодиржон Мирзааҳмедов (-49 кг), Алиёр Норалиев (-64 кг), Хуршид Абдуллаев, Дилшодбек Рўзметов (-81 кг), Мадияр Сайдраҳимов, Сардор Ёрмуҳаммедов (-91 кг), Обиджон Тохиров (+91 кг) ярим финал йўлланмаси учун рингга чиқишади.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 09:25, 29.03.2019.
Ўқилди: 1342 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик