“Барселона” ярим ҳимоячи Малкомни трансферга қўймоқчи.
Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, Каталония клуби бразилиялик футболчининг трансферидан 50 млн евро фойда кўрмоқчи.
Малкомнинг хизматига бир қатор клублар қизиқиш билдирдирмоқда ва агар футболчининг ўзи кетишни истаса, “Барселона” ҳам уни қўйиб юборишга қарши эмас.
Малкомнинг агенти мижозини “Барселона”да қолишини маълум қилди.