“Қизилқум” – АГМК учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Миржалол Қосимов қуйидагича фикр билдирди:
- Бугун 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлсак-да, у қадар ёмон ўйнамадик, деб ўйлайман. Ўйиннинг илк дақиқаларидан гол ўтказиб юборган бўлсак-да, биринчи бўлимда бир қатор имкониятларга эга бўлдик.
Лекин улардан унумли фойдалана олмадик. Рақиб эса хавфли вазиятларни самарали якунлай олди ва якунда ғалабага эришди. Ушбу ғалаба билан “Қизилқум” жамоасини табриклайман. Улар бугун 2-рақам остида ўйнаб ҳам, қарши ҳужумлардан унумли фойдалана олишди, - деди мутахассис.