Кириш Регистрация
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Хоразмда бадминтон бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хоразм вилоятида бадминтон бўйича 11 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Бугун 29 март куни Урганч шаҳридаги “Бадминтон спорт маркази”да чемпионатнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Мадаминов, Республика бадминтон федерацияси вакиллари, ва спорт жамоатчилиги иштирок этишди.

Таъкидлаш жоиз, мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 150 нафарга яқин ёш бадминтончилари ўзаро баҳс олиб боришади.

Чемпионат давомида федерация мутасаддилари ва терма жамоа мураббийлари Ўзбекистон ёшлар жамоаси янги таркиби учун номзод спортчиларни танлаб олишни мақсад қилишган.

Дастурга кўра, спортчилар бир неча босқичда бўлиб ўтадиган жамоавий, яккалик, жуфтлик ва аралаш баҳсларда ўз имкониятларини синовдан ўтказишади.

Якуний натижаларга кўра совринли ўринларни эгаллаганлар Ўзбекистон терма жамоасига қабул қилиниши белгиланган.

Чемпионат қатнашчилари ва меҳмонларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти томонидан вилоятдаги сайёҳлик объектлари бўйлаб экскурсиялар ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Киритилди: 21:47, 29.03.2019.
Ўқилди: 1284 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.