Голландиянинг "Аякс" клуби марказий ҳимоячиси Маттейс де Лигт мавсум якунига етганидан сўнг "Барселона"га ўтишга тайёр.
Аммо 19 ёшли футболчи Амстердам клубини ҳар томонлама розилик билан тарк этиш ниятида.
Де Лигт «Барселона» аввал «Аякс» билан трансфер шартларини келишиб олишини истамоқда, шундан сўнг шахсий шартнома борасида музокара бошламоқчи.
«Аякс» яримҳимоячиси Френки де Йонгнинг каталонияликлар сафига ўтишида шундай йўл тутилган.