Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Жисмоний тарбия ва спорт университетида Ўзбек-Беларусь ҳамда Ўзбек-Рус қўшма факультетлари ташкил этилади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Беларусь давлат жисмоний тарбия университети (Беларусь Республикаси) билан ҳамкорлигидаги қўшма жисмоний тарбия, спорт ва туризм факультетини;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети (Россия Федерацияси) билан ҳамкорликда қўшма жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик факультетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Қуйидагилар қўшма факультетларнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

жисмоний тарбия, спорт ва туризмни ривожлантириш учун турли даражадаги педагогик кадрлар, тренерлар, ҳакамлар жисмоний тарбия ва спорт бошқаруви бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

 

жисмоний тарбия, спорт ва туризм соҳасида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини ташкил этиш ҳамда таълим бериш;

жисмоний тарбия, спорт ва туризм соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш;

жисмоний тарбия, спорт ва туризм соҳасида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини ташкил этиш ҳамда таълим бериш;

юқори малакали мутахассислар ҳамда илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвийлиги ҳамда узлуксизлиги тамойиллари, шунингдек, жаҳон таълим ва илмий ҳамжамиятига интеграциялашиш асосида ривожлантириш;

жисмоний тарбия, спорт ва туризм соҳаларида хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли алоқаларни ўрнатиш, ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.

Белгилаб қўйилишича:

қўшма факультетлар кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича бакалавр ва магистрлар, илмий-педагогик тайёрлашни амалга оширадиган, юридик шахс мақомига эга бўлмаган университет таркибий бўлинмаси ҳисобланади; 

қўшма факультетларда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида рус тилида, кундузги таълим шаклида Ўзбекистон Республикаси олий таълимнинг давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган ҳолда тегишлича Беларусь давлат жисмоний тарбия университети ҳамда П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети билан қўшма таълим дастурлари асосида амалга оширилади;

 

қўшма факультетларга абитуриентларни талабаликка қабул қилиш ва қўшма факультетлар битирувчиларининг аттестацияси тегишлича Беларусь давлат жисмоний тарбия университети ҳамда П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университетида белгиланган тартиб, талаблар ва муддатларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади;

 

қўшма факультетларда бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квотаси мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, университет ва тегишлича Беларусь давлат жисмоний тарбия университети ҳамда П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети томонидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади;

 

қўшма факультетларда ўқиш учун тўлов-контракт маблағлари миқдори миллий валютада тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг базавий тўлов-контракт суммасидан кам бўлмаган миқдорда университет ва тегишлича Беларусь давлат жисмоний тарбия университети ҳамда П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети томонидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади;

қўшма факультетларнинг бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига ҳар йили ажратиладиган қабул квотасининг 30 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг тавсиясига кўра қабул қилинадиган мақсадли қабул квоталари ажратилади ҳамда уларнинг таълим олишлари учун маблағлар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан қопланади;

 

Қўшма факультетлар маҳаллий ўқитувчиларини тегишлича Беларусь давлат жисмоний тарбия университети ҳамда П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университетига малака ошириш, қайта тайёрлаш ва стажировкага юбориш харажатларини молиялаштириш Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин;

 

қўшма факультетларда таълим олувчи талабалар ўқув жараёнида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси тасарруфидаги спорт иншоотлари ва базалари ҳамда лабораторияларидан бепул фойдаланади;

 

қўшма факультетлар битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳамда тегишлича Беларусь Республикасида ёки Россия Федерацияси олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган, ўзаро келишув асосида икки томонлама тан олинадиган университет ва тегишлича Беларусь давлат жисмоний тарбия университети ҳамда П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети дипломлари берилади;

қўшма факультетлар фаолиятини молиялаштириш университетга талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, тегишли шартномалар асосида манфаатдор ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган грантлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Манба: Stadion
Киритилди: 08:28, 30.03.2019.
Ўқилди: 1693 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.