“Реал” клуби ҳимоячиси Марсело мадридликлар сафини тарк этмайдиган кўринади.
AS нашрининг хабар қилишича, Зинедин Зиданнинг жамоага қайтгани бразилиялик футболчининг қарорига таъсир қилган.
Марселонинг қаймоқранглилар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган. У авваллари бир неча бор шу ерда фаолиятини тугатмоқчи экани ҳақида бир неча бор такрорлаган эди, бироқ Саньтяго Солари келгач асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди.
Марсело Солари билан чиқиша олмади ва футболчи «Ювентус»га ўтиш варианти устида ўйлана бошлади. Бироқ Зидан жамоага қайтгач у қарорини ўзгартирган. Бу ҳақда ўйинчига яқин манба маълум қилган.
Жамоага қайтган мутахассис Марсело билан юзма-юз учрашган ва уни жамоада қолишга кўндирган.